Загрузка
Загрузка
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди
Дунё

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Венесуэлада юз берган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 920 нафарга етди, 3 360 киши жароҳат олди. Мамлакатда қутқарув ишлари давом этмоқда, юзлаб одамлар ҳали ҳам вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Энг катта талофат пойтахт Каракас шаҳри ҳамда Ла-Гуайра штатида қайд этилган. Бу ҳудудларда юзлаб турар жойлар, шифохоналар, савдо марказлари ва бошқа иншоотлар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 25 июнь куни мамлакатда деярли бир вақтнинг ўзида магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита кучли зилзила содир бўлганди. Зилзилалар ўчоғининг ер юзига яқин жойлашгани вайронгарчилик кўламини янада кучайтирган эди.

Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригеснинг маълум қилишича, камида 172 киши ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда. Фақат Ла-Гуайранинг ўзида қутқарувчилар 243 нафар инсонни тирик ҳолда қутқариб олган.

Президент вазифасини бажарувчи Делси Родригес асосий зилзилалардан кейин 214 та такрорий ер силкиниши қайд этилганини билдирган. Бу эса қутқарув ишларини қийинлаштириб, янги вайроналар хавфини сақлаб турибди.

Расмий маълумотларга кўра, юзлаб турар жой бинолари, ўнлаб шифохоналар, савдо марказлари ва мингдан ортиқ инфратузилма объекти зарар кўрган. Тиббиёт муассасалари фавқулодда тартибда ишламоқда, жабрланганларнинг бир қисмига эса вақтинчалик госпиталларда ёрдам кўрсатилмоқда.

Венесуэлага халқаро қутқарув гуруҳлари етиб келишда давом этмоқда. Буюк Британия, АҚШ, Нидерландия, Мексика, Швейцария ва бошқа давлатлар қидирув-қутқарув ишларига ёрдам юборган. АҚШ, шунингдек, 150 миллион долларлик гуманитар ёрдам ажратишини ҳамда транспорт самолётлари ва кемаларини юборишини маълум қилган

Мутахассислар таъкидлашича, мамлакатдаги узоқ йиллик иқтисодий инқироз, тиббий ресурслар танқислиги ва эскирган инфратузилма табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини янада мураккаблаштирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...