Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Япония шимоли-шарқий қирғоқларида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 20 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 16:52 да қайд этилган, эпицентри Тинч океанида, тахминан 10 километр чуқурликда бўлган.
Сейсмик ҳодисадан сўнг дарҳол мамлакат метеорология агентлиги тўлқин баландлиги уч метргача бўлган цунами хавфини эълон қилди. Табиий офатдан кейинги биринчи соатда қирғоқ яқинида баландлиги 80 сантиметргача бўлган тўлқинлар қайд этилди.
Мамлакат ҳукумати қирғоқбўйи шаҳарлари, хусусан, Оцути ва Камаиси аҳолисини шошилинч эвакуация қилишни бошлади. Бош вазир Санаэ Такаити қутқарув хизматларини мувофиқлаштириш учун тезкор штаб тузилганини эълон қилди.
Зарар кўрган ҳудудларда, хусусан, Аомори префектурасида тезюрар поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Энергетика компаниялари зилзила ҳудудида жойлашган атом объектларини текшириб, уларнинг ишида ҳеч қандай носозлик аниқланмаганини маълум қилди.
Сейсмологлар яқин ҳафталарда кучли афтершоклар эҳтимоли юқори эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

Изоҳлар мавжуд емас