Загрузка
Загрузка
Эрон етакчиси Мужтабо Хоманаий қандай жароҳат олгани очиқлади
Дунё

Эрон етакчиси Мужтабо Хоманаий қандай жароҳат олгани очиқлади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олгани маълум қилинди. Расмий манбага кўра, у ҳужум пайтида ўз қароргоҳида бўлган ва ракета портлаши оқибатида юзага келган зарба тўлқини туфайли жароҳатланган.

Март ойи ўрталарида Эроннинг янги сайланган Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида олган жароҳатларини даволатиш учун яширинча Москвага олиб борилгани ҳақида хабар берган эдик.

30 март куни эса Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий ўзбек ОАВ ходимлари билан учрашувда Олий раҳнамонинг жароҳат олгани ва чет элда даволанаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди.

Эндиликда маълум қилинишича, Эрон раҳбари енгил жароҳат олган. Бошқа жароҳатлар ҳақидаги хабарлар рад этилган ва бу каби маълумотлар асоссиз экани таъкидланган. Манбаларга кўра, унинг саломатлиги ҳақидаги турли тахминлар жамиятда бўлиниш келтириб чиқаришга қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...