Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёль биринчи эпизод буйича 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Дунё

Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёль биринчи эпизод буйича 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

64

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 2026 йил 16 январь куни Сеул марказий округ суди Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёльни 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ давлат раҳбари 2024 йил декабрида муваффақиятсиз якунланган ҳарбий ҳолат эълон қилиш ҳаракати ва шундан сўнг тергов жараёнларига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилган.

Суд қарорига кўра, Юн Сок Ёль  ҳарбий ҳолат эълон қилиниши ортидан уни ҳибсга олиш учун берилган ордер ижросига расмий даражада тўсқинлик қилганликда, ҳарбий ҳолат жорий этиш билан боғлиқ расмий ҳужжатларни қонунга зид равишда ўзгартиришда ва ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун талаб қилинадиган мажбурий ҳуқуқий жараёнларга риоя қилмасликда айбдор деб топилган.

Ушбу ҳукм айбланувчига нисбатан ҳарбий ҳолат декларацияси билан боғлиқ очилган қатор жиноий ишлар бўйича чиқарилган биринчи қарордир. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойида Юн Сок Ёль кутилмаганда ҳарбий ҳолат эълон қилган, бироқ парламент ушбу қарорни рад этган ва мамлакатда кенг кўламли сиёсий инқироз бошланган эди.

Суд қарори жонли эфирда эълон қилинган. Собиқ президент томони ушбу ҳукм устидан юқори инстанция судларига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Ҳозирда прокуратура ҳарбий ҳолат билан боғлиқ бошқа оғирроқ айбловлар (жумладан, исён кўтаришга уриниш) бўйича ҳам терговни давом эттирмоқда.

Аввалроқ унга нисбатан махсус прокурорлар гуруҳи  ўлим жазосини тайинлашни сўраганди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...