Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қарийб икки йил давом этган реконструкция ишларидан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи жорий йилнинг 24 июль куни соат 10:00 да яна ўз эшикларини ташрифчилар учун очади.
Мазкур тадбир доирасида 24, 25 ва 26 июль кунлари юртимиз фуқаролари учун "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилиб, кириш бепул этиб белгиланган.
1876 йилда пойдевор қўйилган ушбу зиёратгоҳ жорий йилда ўзининг 150 йиллик тўйини нишонлаши режалаштирилган. Муассаса мамлакатимиз ўтмишини турли соҳалар кесимида атрофлича ёритувчи ягона йирик илмий ва маданий марказ ҳисобланади.
Шу билан бирга, 350 мингдан зиёд ноёб экспонат ҳамда осори-атиқаларни жамлаган хазинаси билан мазкур даргоҳ нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг бой масканлардан бири бўлиб қолмоқда.
Олдинроқ Романовлар саройи кенг жамоатчиликка очишнинг янги муддатлари маълум қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас