Загрузка
Загрузка
"Ўзбекнефтгаз" газ қазиб олишни қарийб 10 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда
Иқтисод

"Ўзбекнефтгаз" газ қазиб олишни қарийб 10 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  "Ўзбекнефтгаз" ва унинг таркибидаги корхоналар 2026 йил якунига қадар 22,8 миллиард куб метр табиий газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Бу ўтган йилдаги 25,2 миллиард куб метрлик кўрсаткичдан 9,5 фоиз кам.

Компания маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида қарийб 17 миллиард куб метр газ қазиб олинган. Йил бошида 2026 йил учун газ қазиб олиш режаси 25,4 миллиард куб метр этиб белгиланган эди.

Йил охирига қадар яна тахминан 5,8 миллиард куб метр газ қазиб олиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геологик қидирув ишлари кенгайтирилмоқда. Йил бошидан буён бешта янги газ кони очилиб, 80 та қудуқ қазилган. Йилнинг тўртинчи чорагида яна 40 та қудуқ бурғилаш режалаштирилган.

Шунингдек, 2026 йилда 3D сейсморазведка ишлари ҳажмини беш бараварга ошириш кўзда тутилган.

Газ қазиб олиш ҳажми камайишига қарамай, компаниянинг молиявий кўрсаткичлари ўсган. Хусусан, тўққиз ойда тушумлар 22 фоизга, соф фойда эса 150 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида давлат бюджетига солиқлар ва бошқа тўловлар кўринишида 6,9 триллион сўм маблағ ўтказилган.

Олдинроқ "Ўзбекнефтгаз" газ қазиб олишни кунига яна 4,3 миллион куб метрга кўпайтирмоқчилигини хабар қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...