Загрузка
Загрузка
"Ўзбекнефтгаз" газ қазиб олишни кунига яна 4,3 миллион куб метрга кўпайтирмоқчи
Иқтисод

"Ўзбекнефтгаз" газ қазиб олишни кунига яна 4,3 миллион куб метрга кўпайтирмоқчи

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуғани Сангинов компания бўлинмаларидан ҳисоботбозликни йиғиштириб, муаммоларни очиқ кўрсатишни ва қисқа муддатда газ қазиб олиш ҳажмини кескин оширишни талаб қилди. Ушбу мақсадда сентябрь якунига қадар янги қудуқларни ишга тушириш эвазига кунлик қазиб олиш 3,9 миллион куб метрга, яна 16 та қудуқни капитал таъмирлаш орқали эса қўшимча 460 минг куб метрга кўпайтирилиши керак.

Компания 9 ойлик режаларни бажариш учун қолган 24 кун ичида барча кучларни сафарбар этмоқда. Йил якунига қадар қайта ишлаш корхоналари томонидан суюлтирилган газ, конденсат ва олтингугурт ишлаб чиқариш кўрсаткичларини режадагидан 120 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Бундан ташқари, бўлажак совуқ кунларга тайёргарлик сифатида 1 октябрга қадар сиқув компрессор станциялари тўлиқ шай ҳолатга келтирилиши шартлиги айтилган.

Сангинов, шунингдек, рақамлаштириш жараёнлари ("Е-Кон", ERP ва "Бурғилаш маркази" тизимлари) фақат чиройли тақдимотларда эмас, балки амалда — ишлаб чиқариш самарадорлиги ва нефть базалари назоратида ўз аксини топиши шартлигини таъкидлаган. Тезкор чоралар билан бир қаторда, корхонада 2027 йилгача бўлган геология-қидирув ва инвестиция дастурларини шакллантириш ҳам бошланган.

Бундан олдин Сангинов "Ўзбекнефтгаз" жамияти ўз улуши мавжуд қўшма корхоналарда назоратни кучайтирганди. Жамият раҳбарияти Natural Gas-Stream, New Silk Road Oil and Gas ва ANDIJANPETRO қўшма корхоналари фаолиятидаги тизимли муаммоларни танқидий-таҳлилий муҳокама қилган эди.

Шунингдек, Нефть базаларидан олинган фойда ишчилар ойлигига қўшиб берилиши маълум қилинган эди. 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...