Загрузка
Загрузка
Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга юк ташиш беш йилда 53 баробар ошди
Иқтисод

Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга юк ташиш беш йилда 53 баробар ошди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга етказилаётган юк ҳажми 2020 йилдаги 33,7 минг тоннадан 2025 йилда 1,8 миллион тоннага етган. Евроосиё тараққиёт банкининг таҳлилий ҳисоботига кўра, бу беш йилда қарийб 53 баробар ўсишни англатади.

Ҳозирда ушбу йўналишда темирйўл ва автомобиль транспорти биргаликда қўлланмоқда. Юклар Хитой ҳудудида поездларда ташилиб, кейин Қирғизистон орқали Ўзбекистонга юк машиналарида етказилади.

Евроосиё тараққиёт банки бу ўсишни Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо алоқалари кенгайиши билан изоҳлаган. Ҳисоботда автомобиль транспортида юк ташиш темирйўлга нисбатан тезроқ ўсaётгани қайд этилган.

Бунга кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши, чегарадан ўтиш тартибларининг соддалаштирилиши ҳамда электрон рухсатномалар ва божхона тизимларининг жорий этилиши сабаб бўлмоқда.

Банк маълумотларига кўра, Хитойнинг Марказий Осиёнинг бешта давлати билан товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилдаги 23,5 миллиард доллардан 2025 йилда қарийб 70 миллиард долларга етган. Шу даврда Хитой минтақанинг энг йирик савдо ҳамкорига айланган ва ташқи савдодаги улуши қарийб 30 фоизни ташкил этган.

2025 йилда Хитой ва Марказий Осиё ўртасида темирйўл ҳамда автомобиль транспорти орқали жами 51 миллион тонна юк ташилган. Унинг 35,6 миллион тоннаси темирйўл, 15,4 миллион тоннаси автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келган. Умумий юк оқимининг 84 фоизи Қозоғистон орқали ўтган.

Ҳисоботда минтақада замонавий, халқаро А тоифали омборхоналар етишмаслиги ҳам қайд этилган. Бу тез бузиладиган маҳсулотлар ва махсус сақлаш шароитини талаб қиладиган товарларни ташиш имкониятларини чекламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой компаниялари Ўзбекистондаги ирригация лойиҳалари учун ҳисоб-китобдагидан икки баравар қиммат нарх таклиф қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...