Загрузка
Загрузка
Айрим ташкилотлар муддатли тўлов хизматини кўрсатиш учун Марказий банкда рўйхатдан ўтиши шарт бўлади
Жамият

Айрим ташкилотлар муддатли тўлов хизматини кўрсатиш учун Марказий банкда рўйхатдан ўтиши шарт бўлади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда бўлиб-бўлиб тўлаш асосида товар ва хизматлар сотувчи айрим ташкилотлар Марказий банкнинг махсус реестрига киритилиши белгиланмоқда. Янги талабга кўра, чораклик савдо айланмаси 500 миллион сўмдан ошган ва унинг камида 50 фоизи муддатли тўлов ҳиссасига тўғри келган ташкилотлар рўйхатдан ўтиши керак бўлади.

Мазкур талаб ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилмайди. Мезонларга мос келувчи ташкилотлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Марказий банкка ариза ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Муддатли тўлов хизматини кўрсатиш ҳуқуқи ташкилот махсус реестрга киритилганидан кейин пайдо бўлади. Банклар ва микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш орқали, бошқа юридик шахслар эса ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали реестрга киритилади.

Ташкилотларни аниқлаш учун Солиқ қўмитаси электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн касса чеклари маълумотларини Марказий банкка тақдим этади. Рўйхатдан ўтиш талабини бажармасдан фаолият юритиш низом талабларини бузиш ҳисобланади.

Қарор лойиҳаси 2027 йил 1 январдан кучга кириши таклиф қилинган. Ҳужжат 1 декабрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Шунингдек, 2027 йилдан муддатли тўлов шартномаларига оид бошқа талаблар ҳам жорий этилиши белгиланган.

Олдинроқ Ўзбекистонда ходимлар энди иш берувчи ташкилотга қайси банк хизмат кўрсатишидан қатъи назар, иш ҳақи ва бошқа тўловларни ўзлари танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёнига олиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...