Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилоятида инвесторлар янги меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан субсидиялар олишлари имкониятига эга бўладилар. Уларни тақдим этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ҳужжат билан вилоятда янги меҳмонхоналар қуришда инвесторлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратишни тартибга солувчи вақтинчалик низом тасдиқланган.
Субсидиялар жорий йилнинг 1 январидан 2026 йил 31 декабригача бўлган даврда - президент қарорида белгиланган муддатлар доирасида тақдим этилади.
Субсидиялар бўлғуси меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун ажратилади. Меҳмонхона тоифаси қанча юқори бўлса, сумма шунча кўп бўлади.
Субсидиялар миқдори қуйидагича бўлади:
• 10 миллион сўм - тоифасиз меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун;
• 1 юлдузли меҳмонхона хонаси учун - 15 миллион сўм;
• 20 миллион сўм - 2 юлдузли меҳмонхона хонаси учун.
Асосий шарти - меҳмонхона камида икки қаватли бўлиши ва субсидия олгандан кейин камида беш йил ишлаган бўлиши керак. Агар унинг расмий тоифаси бўлса, уни бутун муддат давомида сақлаб қолишга тўғри келади.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили президент Хоразм вилоятига сайёҳларни жалб қилиш учун Урганчда миллий рақс музейи ва зардуштийларнинг муқаддас китоби музейини ташкил этиш, шунингдек, туну кун ишлайдиган ресторанлар очиш ва транспортни модернизация қилишни таклиф қилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас