Загрузка
Загрузка
Профилактика инспекторлари аёлни калтаклагани ҳақидаги хабарлар тарқалди
Жамият

Профилактика инспекторлари аёлни калтаклагани ҳақидаги хабарлар тарқалди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда профилактика инспекторлари томонидан ногиронлиги бўлган аёл калтаклангани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий изоҳ берди. Унга кўра, ушбу маълумотлар тасдиғини топмаган. 

Маълум қилинишича, 31 ёшли шахс 2025 йил январдан августгача таниши билан Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда расмий никоҳсиз яшаб келган.  Кейинчалик мазкур уй бошқа шахсга ижарага берилган. 

2025 йил 10 декабрь куни у онаси ва синглиси билан ушбу хонадонга келиб, ижарада яшовчилар билан жанжаллашган. Ҳодиса жойига етиб келган профилактика инспекторлари вазиятни бартараф этишга уринган. 

Қайд этилишича, жанжал вақтида 31 ёшли фуқаро эшик олдига ётиб олиб, хонадондан кетмаслигини билдирган. Шу вақтда бошқа шахслар ҳам аралашиб, тўқнашув юзага келган ва бир нафар аёл енгил тан жароҳати олган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан бир нечта фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари асосида баённомалар расмийлаштирилиб, иш судга оширилган. Бироқ айрим иштирокчилар бир неча бор чақирилганига қарамай, суд мажлисларида иштирок этмагани маълум қилинган. 

Тошкент шаҳар ИИББ оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини текширилмаган ва асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...