Загрузка
Загрузка
Кибержиноят: зарарли дастурлар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди
Ҳодисалар

Кибержиноят: зарарли дастурлар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Телеграм орқали зарарли дастурлар тарқатиб келган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро ўзи яратган зарарли "APK" дастурларини 100–300 минг сўм эвазига интернет орқали сотиб келган. 

Ушбу дастурлар орқали бошқа фойдаланувчиларнинг телеграм аккаунтларига рухсатсиз кириш, СМС хабарларни ўқиш ҳамда тўлов тизимларидаги маблағларни ўзлаштириш имконияти мавжуд бўлган

Шунингдек, гумонланувчи харидорларга техник ёрдам кўрсатиб, дастурлардан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериб келган. Аниқланишича, у мессенжердаги 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларни бошқариб, улар орқали зарарли дастурларни мунтазам тарғиб қилган. 

Тезкор тадбир давомида ундан ноутбук, смартфон, қаттиқ диск ва банк карталари ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни шубҳали дастурлардан фойдаланмасликка ва шундай ҳолатларга дуч келганда тегишли идораларга хабар беришга чақирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...