Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида маҳаллий ижро ҳокимияти тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Давлат раҳбарининг ҳудудга ташрифи ва ўрганишларидан сўнг бир қатор шаҳар ва туманларда янги тайинловлар қилинди.
Хусусан, Бағдод туманига Ғанижон Солиев ўрнига Ҳожиқўзижон Исақов ҳоким этиб тайинланган.
Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланган. Унинг ўрнига Илёс Новиков раҳбар этиб тасдиқланган. Новиков бундан аввал Қўштепа туманига раҳбарлик қилган.
Марғилон шаҳрида ҳам ўзгариш кузатилиб, Шукуруллохон Нисбатхонов ҳокимлик лавозимидан четлатилган. Унинг ўрнига Элбек Рустамов ҳоким этиб тайинланган.
Шунингдек, Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномов лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган Нодиржон Машрапов тайинланган.
Мазкур ўзгаришлар ҳудудларда ижро интизоми ва бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас