Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яшнобод тумани, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин келиб чиқди. Тошкент шаҳар ФВББ қутқарув экипажлари воқеа жойида алангани бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:05 да мазкур ҳудуддаги омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятларга хабар келиб тушган. Қутқарув экипажлари уч дақиқа ичида, яъни соат 17:08 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини давом эттирмоқда.
Тошкент шаҳар ФВББ берган маълумотга кўра, айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин сабаблари ва кўрилган зарар миқдори бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас