Загрузка
Загрузка
Хорижнинг саккизта автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонда  ишлаш ниятини билдирган.  10 кундан  кейин бу учун  ҳужжат  тайёрланади
Иқтисод

Хорижнинг саккизта автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонда ишлаш ниятини билдирган. 10 кундан кейин бу учун ҳужжат тайёрланади

722
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хорижнинг саккизта автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонда ишлаш ниятини билдирган. 10 кундан кейин бу учун ҳужжат тайёрланади. Бу ҳақида Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар   бермоқда.

"Бугунги кунга келиб, республика ҳудудида ишлаб чиқариш объектларини ташкил этишдан манфаатдор бўлган саккизта хорижий компаниядан таклифлар келиб тушган. Уларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва тенг шароитлар яратиш мақсадида 10 кун ичида Ўзбекистон ҳудудида автомобилларни саноат асосида йиғиш тўғрисидаги Низом тайёрланади ва тасдиқланади. Унда истеъмолчилар талабига жавоб берадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун шароит яратилади", - деди у "Ўзбекистон-24" телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида автомобиллар нархларини пасайтириш, моделлар сонини ошириш, рақобат муҳити яратишга эришилиб, истеъмолчилар фойда кўради.

Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев "Ўзавтосаноат" олдига йилига 50-60 минг дона бюджетли автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқариш вазифасини қўйган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...