Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғининг собиқ ўринбосари судланмоқда
Ҳодисалар

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Департамент бошлиғининг собиқ ўринбосари судланмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Алишер Ғаниевга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Иккала собиқ мулозим ҳам мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбланмоқда. Ғаниев эса Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми "а" банди ҳамда 223-моддаси 2-қисми "в", "г" бандлари (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) бўйича судланмоқда.

Маълумот учун, Насимджанов 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасини бошқарган. Жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳар икки мансабдор ҳам лавозимидан озод этилиб, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди. Йиғилишда Ғаниев айрим "тадбиркор"ларга солиқдан қочишда кўмаклашиб юргани алоҳида таъкидланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...