Загрузка
Загрузка
Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг 300 минг доллар омонатини қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштириб олди
Ҳодисалар

Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг 300 минг доллар омонатини қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштириб олди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари томонидан содир этилган йирик миқдордаги талон-торожлик ҳолати фош этилди. Банк ходимлари фуқаронинг омонатга қўйилган 500 минг долларидан 300 минг долларини қалбаки ҳужжатлар тузиш орқали ўзлаштириб олишган.

Текширув давомида масъул шахслар омонатчи номидан қалбаки ариза ва бошқа сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, маблағларни ноқонуний тарзда ўзлаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида фуқароларнинг банк карталаридаги миллионлаб маблағларини яширинча ўзлаштириб келган йирик жиноий тармоқ фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...