Загрузка
Загрузка
Хорижий қимматли қоғозлар бозорида фақат малакали инвесторлар иштирок эта олади
Иқтисод

Хорижий қимматли қоғозлар бозорида фақат малакали инвесторлар иштирок эта олади

12
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг акциялари, облигациялари ва биржада савдо қилинадиган инвестиция фондлари билан операцияларни амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди. Унга кўра, "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида маҳаллий инвестиция воситачилари орқали бундай операцияларда фақат белгиланган талабларга жавоб берадиган малакали инвесторлар иштирок этиши мумкин.

Бу тартиб Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан капитал бозоридаги "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими доирасида тасдиқланган низомда белгиланган.

Ҳужжат Адлия вазирлигида 2026 йил 11 ноябрь куни 3971-сон билан рўйхатдан ўтказилган ва 12 ноябрдан кучга кирган.

Янги тартиб хорижий фонд индексларига киритилган акциялар, чет эл компаниялари ва давлатларининг облигациялари, биржада савдо қилинадиган инвестиция фондлари (ETF), индекс фондлари улушлари ҳамда хорижий компанияларнинг депозитар тилхатлари билан операцияларни қамраб олади.

Хорижий қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишнинг икки механизми жорий этилган. Биринчи механизм Ўзбекистон фонд биржасининг махсус майдончаси ёки маҳаллий инвестиция воситачиларининг электрон платформалари орқали хорижий қимматли қоғозлар билан таъминланган молиявий инструментларни сотиб олиш имконини беради.

Бунда хорижий қимматли қоғозлар Марказий депозитарийда ҳисобга олинади. Бунинг учун тегишли активлар хорижий ҳисобга олувчи ташкилотлардаги Марказий депозитарий ҳисобварақларида мавжуд бўлиши керак.

Иккинчи механизм маҳаллий инвестиция воситачиларининг электрон платформалари орқали мижозларга хорижий савдо майдончаларида бевосита операцияларни амалга ошириш имкониятини тақдим этишни назарда тутади. Бундай битимлар хорижий инвестиция воситачилари орқали бажарилади.

Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий инструментларни муомалага киритиш учун ташаббускор Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ариза ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқади, муомалага чиқарилиши мумкин бўлган инструментлар ҳажми эса Марказий банк билан келишилади. Шундан сўнг рухсат берилган инструментлар тегишли реестрга киритилади.

Янги низомда инвесторларнинг маблағлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Инвестиция воситачилари мижозлар активларининг ҳисобини юритиши ва сақланишини таъминлаши, уларга тегишли корпоратив ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда муҳим маълумотлар ҳақида хабардор қилиши шарт.
Мижознинг пул маблағларини ечиб олиш тўғрисидаги топшириғи эса уч банк кунидан кечиктирмай бажарилиши керак.

Агентликнинг таъкидлашича, янги тартиб маҳаллий инвесторларнинг халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, хорижий қимматли қоғозлар билан операцияларни тартибга солиш ва инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда исломий молиялаштириш тамойилларига мос келадиган қимматли қоғозлар — сукукларни чиқариш учун ҳуқуқий асос яратиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...