Загрузка
Загрузка
Тошкентда уй ижараси билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган икки киши қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда уй ижараси билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган икки киши қўлга олинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида уй-жойни ижарага бериш баҳонасида 10 дан ортиқ кишини алдаганликда гумонланаётган 26 ва 29 ёшли икки эркак ушланди. Улар OLX ва Telegram иловасида бозор нархидан бир неча баробар арзон ижара таклифларини эълон қилиб, мижозлардан олдиндан пул олган.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, гумонланувчилар ўзларини уй эгаси ёки риелтор сифатида таништирган. Арзон нархдаги таклифларга ишонган фуқаролардан олдиндан тўловни қабул қилгач, улар алоқага чиқмай қўйган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан саккизта мобиль телефон, 15 та SIM-карта ва 16 та банк картаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Яқинда Demokrat.uz интернет нашри бош муҳаррири Фазлиддинхон Меҳмонов ҳам товламачилик, фирибгарлик ва ноқонуний қурол айланмаси билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилиб, 10 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилганди. Иккинчи судланувчи — блогер Азиз Ғоипназаровга эса 10 йил 1 ойлик қамоқ жазоси тайинланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...