Загрузка
Загрузка
Ғиждувонда 17 ёшли қиздан яланғоч суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Ҳодисалар

Ғиждувонда 17 ёшли қиздан яланғоч суратларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида вояга етмаган қиздан шахсий фото ва видеоларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Ғиждувон туманида яшовчи 17 ёшли қиз билан танишган. Ўзини "Али" деб таништирган шахс қизнинг ишончига кириб, унинг яланғоч ҳолатдаги фото ва видео тасвирларини қўлга киритган.

Шундан сўнг у ушбу тасвирларни интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қизнинг 595 минг сўмини таниши номига очилган банк картасига ўтказиб олган. Ҳодиса 2026 йил 18 октябрь куни содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 30 ёшли эркакнинг қип-яланғоч бўлиб, ёш жиянларини танасини массаж қилишга мажбурлагани ҳақидаги иши кўриб чиқилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...