Загрузка
Загрузка
Тошкентда олий маълумотлилар улуши қарийб 25 фоиз, Андижонда эса атиги 9 фоиздан ортиқни ташкил этди
Жамият

Тошкентда олий маълумотлилар улуши қарийб 25 фоиз, Андижонда эса атиги 9 фоиздан ортиқни ташкил этди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 7,2 минг нафари ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Олий ва олий таълимдан кейинги маълумотлилар улуши шаҳарларда қишлоқ жойларга нисбатан 1,5 баравар юқори.

Миллий статистика қўмитасининг аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларига кўра, олий маълумотлилар улуши ҳудудлар кесимида ҳам сезиларли фарқ қилади. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг пасти эса Андижон вилоятида қайд этилган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 15 ёшдан катта аҳолининг 24,9 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Навоий вилоятида бу кўрсаткич 14,9 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 13,1 фоизни ташкил этади.

Энг паст натижалар Андижон вилоятида — 9,4 фоиз, Наманганда — 9,5 фоиз ва Сурхондарёда — 9,7 фоиз қайд этилган.

Яшаш жойи бўйича ҳам тафовут мавжуд. Шаҳар аҳолиси орасида олий ва олий таълимдан кейинги маълумотлилар улуши 14,2 фоиз бўлса, қишлоқ жойларда бу рақам 9,3 фоизга тенг.

Жинслар кесимида олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга эркаклар улуши 13,9 фоизни, аёллар улуши эса 10,2 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, олий маълумотлиларнинг 42,1 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Статистикада ёшлар орасида олий маълумотлилар улушидаги гендер тафовути қисқараётгани ҳам кўрсатилган. 70 ёш ва ундан катталарда гендер паритети индекси 0,40 бўлган бўлса, 25–49 ёшлиларда 0,71, 15–24 ёшлиларда эса 0,94 га етган.

Шунингдек, 15 ёшдан катта аҳолининг 6,9 фоизи таянч ўрта, 2,4 фоизи бошланғич маълумотга эга. 41,8 минг киши эса олий таълимдан кейинги маълумот олган.

Ёш гуруҳлари бўйича 25–49 ёшлилар орасида ўрта махсус ва профессионал маълумотлилар улуши 45,7 фоизни ташкил этган. 60 ёшдан катта аҳоли орасида эса умумий ўрта маълумотлилар улуши 55,6–58,4 фоизга етган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 15 ёшдан катта аҳолининг 3,27 миллион нафари ёки 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эгалиги маълум қилинганди. Мамлакат аҳолисининг энг катта қисми эса умумий ўрта маълумот билан чекланган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...