Загрузка
Загрузка
Марказий банк 23 та банкни огоҳлантириб, 21 тасига жарима қўллади
Иқтисод

Марказий банк 23 та банкни огоҳлантириб, 21 тасига жарима қўллади

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   ​Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг июнь ойида ўтказилган 7 та йиғилишда пруденциал норматив талабларига риоя этмаган ва қонунчиликни бузган 23 та тижорат банкига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш берди. ​Шунингдек, текширувлар давомида аниқланган камчиликлар ва фаолиятдаги қоидабузарликлар учун 21 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ҳамда 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

​Ой давомида қўмита томонидан умумий ҳисобда 34 та масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган. Уларнинг 22 таси рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишига оид бўлиб, кредит ташкилотлари уставига ўзгартиришлар киритиш (6 та), устав фондидаги улушга эгалик қилишга рухсат бериш (5 та), раҳбар ходимлар ва кузатув кенгаши аъзолари номзодларини кўриб чиқиш (4 та), микромолия ва тўлов ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда лицензиялаш (4 та) ва аудиторлик сертификатларини бериш (3 та) масалаларини ўз ичига олган.

​Бундан ташқари, молиявий ҳолатга оид 12 та масала доирасида Марказий банк кўрсатмаларига риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ва тақсимланмаган фойдани тақсимлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Пруденсиал норматив талабларига риоя этилмаганлиги ҳамда ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги учун 23 та банк чора ва санксиялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Маълумот учун,Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида молиявий хизматлар соҳасида реклама қонунчилиги талабларини бузган ва истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлар тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ҳамда микромолия ташкилотига нисбатан молиявий жарималар қўлланилганди. Қўмитанинг маълум қилишича, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ўтказилган мониторинг натижасида қонунбузилишларнинг энг катта қисми айнан кредит, омонат ва микроқарз рекламалари ҳиссасига тўғри келаётгани аниқланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...