Загрузка
Загрузка
Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан иккинчисининг жасади топилди
Ҳодисалар

Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан иккинчисининг жасади топилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йилнинг 10 сентябрь куни соат 12:07 да ФВВ ғаввос-қутқарувчилари томонидан Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган оила аъзоларидан иккинчиси — катта аканинг жасади топилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган ушбу фожиали ҳодиса бўйича олиб борилаётган қидирув-қутқарув амалиётлари давомида марҳумнинг жасади сувдан олиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 2 сентябрь куни юз берган эди. Катерда сайр қилиш вақтида оила аъзоларидан бири ҳимоя нимчасиз сувга тушиб чўка бошлаган, унга ёрдам бериш учун сувга сакраган акаси ва отаси ҳам чўкиб кетган. Қидирув ишлари натижасида 9 сентябрь куни соат 13:02 да кичик ўғилнинг жасади топилган эди.

Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввос-қутқарувчилари томонидан отанинг жасадини топиш бўйича сув ости қидирув ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Олдинроқ 2026 йилнинг 10 сентябрь куни соат 09:50 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Писком дарёсида чўкиб кетган Қибрай туманида яшовчи 30 ёшли фуқаронинг жасади қутқарувчилар томонидан топилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...