Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Ўткир Юсупов, Ҳусайн Норчаев ва Диёр Холматов билан тузилган шартнома бекор қилиниб, дастлабки тўловни қайтариш талаб этилмоқда.
Қайд этилишича, 2026 йил бошида Pepsi Uzbekistan мазкур уч нафар футболчи билан ҳамкорлик шартномасини тузиб, дастлабки тўловни амалга оширган ва спортчилар видеотасвирларда ҳам иштирок этган. Бироқ жаҳон чемпионати яқинлашган пайтда бошқа ичимлик ишлаб чиқарувчилардан тушган таклифларни футболчилар шартномага ҳурмат юзасидан рад этишган.
Шундан сўнг компания кутилмаганда ҳамкорликдан воз кечиб, ҳеч қандай асоссиз равишда футболчилардан олдиндан берилган пулларни қайтаришни талаб қилган ва судга мурожаат қилган.
Мазкур можаро футбол жамоатчилиги ва мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Кўплаб футбол ишқибозлари ва соҳа вакиллари Pepsi Uzbekistan компаниясига нисбатан бойкот эълон қилишни режалаштирмоқда.
Ҳозирга қадар компаниянинг бу ҳаракати оммавий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Бунёдкор" стадионининг 2 миллиард сўмга яқин қарз сабаб электр таъминотидан узилганидан сўнг ПФЛ мухлислардан ёрдам сўраганди.

Изоҳлар мавжуд емас