Загрузка
Загрузка
Болаларга нисбатан зўравонлик қилган тарбиячилар учун маъмурий жавобгарлик ва тақиқлар белгиланди
Жамият

Болаларга нисбатан зўравонлик қилган тарбиячилар учун маъмурий жавобгарлик ва тақиқлар белгиланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эндиликда таълим ташкилотларида болаларни таҳқирлаган ва зўравонлик содир этган шахслар учун жавобгарлик чоралари тасдиқланди. Бу ЎРҚ–1174-сон ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланди. 

Киритилган ўзгаришларга кўра, таълим ва тарбия жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этган, уни камситиб ёки хўрлаган шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган. Шу билан бирга, педагоглар томонидан бундай ҳуқуқбузарлик содир этилганда, улар 1 йил муддат давомида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва болалар қўшимча таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган. 

Қонунда, шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасалари тўлиқ таъминотидаги болаларга алимент тўлаши шарт бўлган ота-онани бу мажбуриятдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг алимент миқдорини камайтириш ишларига "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари жалб этилиши назарда тутилган. 

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...