Загрузка
Загрузка
Олмазор туманида хорижий давлатларга мақсадли ишчи кучи тайёрлаш ва янги касб-ҳунар марказлари ташкил этилaди
Жамият

Олмазор туманида хорижий давлатларга мақсадли ишчи кучи тайёрлаш ва янги касб-ҳунар марказлари ташкил этилaди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмазор туманида меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий давлатларга мақсадли ишга йўналтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди. 

Бугунги кунда тумандаги иш берувчиларнинг 4 мингдан ортиқ ўрта махсус ва 1 мингга яқин махсус маълумот талаб этилмайдиган соҳаларда ишчи кучига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб, ҳудудда замонавий таълим ва касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади

Хусусан, Олмазор касбий кўникмалар маркази негизида 400 ўринли ахборот технологиялари ва инновациялар техникуми ҳамда собиқ Тошкент архитектура-қурилиш коллежи биносида касб-ҳунар маркази очилади. 

Шунингдек, хорижий меҳнат бозорлари талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлашни кучайтириш мақсадида Германиянинг хусусий марказлари билан ҳамкорликда 500 кишилик немис тили курслари йўлга қўйилади, Чехия ва Словакия учун тиббиёт ходимлари тайёрланади. 

Бундан ташқари, Германия, Япония, Корея ва Буюк Британиядан 20 та йирик рекрутинг компанияси жалб қилиниб, Франция компаниялари билан ҳисобот йилида 1,5 минг нафар фуқарони мавсумий ишга жойлаштириш режалаштирилган. Ёшлар шаҳарчасида эса 42 гектар майдонда IT-парк, саноат ва таълим объектларини ўз ичига олган инновацион кластерни барпо этиш ишлари шу йил якунига қадар бошланиши кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...