Загрузка
Загрузка
Тошкент атрофида 1 миллиард долларлик икки қаватли ҳалқа йўли қурилиши режалаштирилмоқда
Иқтисод

Тошкент атрофида 1 миллиард долларлик икки қаватли ҳалқа йўли қурилиши режалаштирилмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахт атрофида узунлиги 100 километр бўлган икки қаватли пулли ҳалқа автомобиль йўлини барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 1 миллиард долларга баҳоланган.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари ҳолатига оид қарорида
маълум қилинган. Ҳужжатга кўра, йирик инфратузилма лойиҳаси China Railway Construction компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялар билан қатор инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилган. Жумладан, China Construction иштирокида 500 миллион долларлик лойиҳа доирасида учта йўл ўтказгич, тўртта кемпинг маскани барпо этиш ва 27 километр йўлни капитал таъмирлаш, SINO-Hunan билан 1 миллиард долларлик лойиҳа асосида еттита туннел, бешта йўл ўтказгич, 16 та кўчада 57 километр BRT йўлаклари ҳамда 279 километр йўл қуриш режалаштирилган.

Shanghai Construction 100 миллион долларлик лойиҳа доирасида кемпинг маркази қуриши ва 7,7 километр йўлни таъмирлаши, Xinjiang Hui’er Agricultural эса йўлбўйи ҳудудларини ландшафт дизайни асосида кўкаламзорлаштириши белгиланган.

Қарорда қайд этилишича, пойтахтда тирбандлик юқори бўлган 260 километр кўча бўйича ҳаракатни ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилган. Бу жараёнда йўлларнинг топографик хариталари, дрон тасвирлари ҳамда 271 та чорраҳадаги транспорт оқими таҳлил қилинган.

Шу билан бирга, йўл инфратузилмасини яхшилаш доирасида 3 946 та замонавий светофор ўрнатилган, 719,8 минг квадрат метр асфальт қопламаси таъмирланган ва 61 та чорраҳада тирбандликни камайтиришга қаратилган қурилиш ишлари бажарилган.

Бундан ташқари, 2 889 та тунги ёритиш устуни таъмирланган, 693 тасига декоратив безаклар ўрнатилган, ҳайдовчилар эътиборини чалғитувчи 902 та реклама конструкцияси олиб ташланган.

Ҳужжатга кўра, амалга оширилган ишлар натижасида 220 та автобус бекатида кунига 267 минг нафар йўловчи учун қулайлик яратилган, 64 та янги пиёдалар ўтиш жойида эса қарийб 167 минг пиёданинг хавфсизлиги таъминланган. Автобус бекатлари тартибга келтирилиши ҳисобига олти кўчада автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлиги соатига 17 километрдан 20 километргача, инфратузилмаси янгиланган 12 та кўчада эса автомобилларнинг ўртача ҳаракат тезлиги соатига 23 километрдан 28 километргача ошган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...