Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди
Жамият

Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчасидаги BRT йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини тезкор ва барқарор ташкил этиш мақсадида Шаҳрисабз кўчасидаги алоҳида BRT (Bus Rapid Transit) алоқа йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди.

Лойиҳанинг ушбу босқичи Шаҳрисабз, Миробод ва Шота Руставели кўчалари туташган айланма чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмагача бўлган 1,2 километрлик ҳудудни қамраб олган. Йўл йўлагида катта сиғимли автобусларнинг доимий юкламаси ҳисобга олиниб, асос конструкторлик қисми тубдан қайта қурилган. Бу кўчанинг биринчи босқичини 31 августгача якунлаш режалаштирилганди.

Баъзи жойларда 2 метрдан ортиқ чуқурликда қазиш ишлари бажарилиб, геотекстиль ва бир неча қаватли асфальт-бетон қопламалари ётқизилган.

Инфратузилма доирасида BRT йўлаги умумий транспорт оқимидан бордюрлар орқали жисмонан ажратилган, бу эса автобусларнинг тирбандликсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Жамоат транспорти учун 6 та янги автобус бекати ташкил этилган. Қурилиш даврида транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилмай, чекка ўнг тасмаларда сақлаб қолинган.

Маълумот учун, ушбу 1,2 километрлик қисм умумий лойиҳанинг биринчи босқичи ҳисобланади. Кегусида Шаҳрисабз кўчасининг қарийб 3 километрлик қисмида пўлиқ BRT инфратузилмасини шакллантириш кўзда тутилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...