Загрузка
Загрузка
"Ўзбекфильм"нинг 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи қаердан қопланди?
Маданият

"Ўзбекфильм"нинг 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи қаердан қопланди?

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ "Ўзбекфильм" киностудиясининг 1 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи тўлиқ қопланди. Аукционга қўйилиши арафасида турган 12 та автомобиль ҳам киностудия ихтиёрига қайтарилди.

Билдирилишича, солиқ қарзи киностудиянинг ўз хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобидан қопланган. Киностудия матбуот хизматига кўра, ҳозирда корхонада бозор тамойилларига асосланган янги бизнес-модель босқичма-босқич жорий этилмоқда. Павильонлар, суратга олиш майдонлари, костюм ва реквизитлар базасидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни ижарага бериш тизими кенгайтирилмоқда.

Мижозлар билан ишлаш стратегияси ҳам қайта кўриб чиқилган. Икки томонлама манфаатли шартномалар асосида буюртмалар қабул қилиниб, айрим хизматлар бўйича чегирмалар эвазига олдиндан тўловлар жалб этилмоқда.

Энди киностудия олдидаги навбатдаги вазифа — ходимларга тўпланиб қолган 3 миллиард сўмдан ортиқ иш ҳақи қарздорлигини қоплаш. Киностудия раҳбарияти бу қарзни ҳам тўлаш режалаштирилаётганини билдирган.

Шу билан бирга, "Ўзбекфильм" зиммасида 22 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти мавжуд. Киностудияни 10 гектарлик ер майдони билан бирга гаровдан озод қилиш ва кредит мажбуриятини ҳал этиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан иш олиб борилмоқда.

Киностудия маълум қилишича, асосий мақсад мавжуд ресурсларни иқтисодий активга айлантириш, даромадларни ошириш ва "Ўзбекфильм"ни босқичма-босқич барқарор молиявий моделга ўтказишдан иборат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...