Загрузка
Загрузка
Актёр ва блогер Мусулмон Юнусовнинг қизи қайта кўрикдан ўтказилиб, унга парваришга муҳтожлик мақоми тикланди
Ҳодисалар

Актёр ва блогер Мусулмон Юнусовнинг қизи қайта кўрикдан ўтказилиб, унга парваришга муҳтожлик мақоми тикланди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Актёр ва блогер Мусулмон Юнусовнинг ногиронлиги бўлган вояга етмаган қизи бўйича мурожаати ўрганилиб, 3 сентябрь куни ўтказилган қайта кўрик натижасида унга 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бола сифатида хулоса берилди.

Аввалроқ Юнусов ижтимоий тармоқларда қизига ногиронликни қайта расмийлаштириш ва рафиқасини унга қаровчи сифатида белгилаш жараёнида ундан 300 доллар талаб қилинганини билдирган эди. У ҳолатни текшириш ва масъулларга чора кўришни сўраб видеомурожаат қилган.

Расмий маълумотга кўра, фуқаро Юнусовнинг мурожаати 18 май куни 71-сон оилавий поликлиника томонидан қабул қилинган. 21 май куни Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига электрон йўлланма юборилган.

5 июнь куни 127-сон Сергели туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ўтказилган кўрикда болага 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож бола сифатида хулоса берилган.

Бироқ ушбу хулоса тасодифий электрон қайта текширувга тушган. Самарқанд вилояти тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси эксперти ҳужжатлар асосида хулосани қайта кўриб чиқиб, парваришга муҳтожлик қисмини олиб ташлаган. Шундан сўнг бола фақат 18 ёшгача ногиронлиги бўлган шахс сифатида қайд этилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, тасодифий қайта текширувдан кейинги хулоса 127-сон Сергели туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан тўлиқ ўрганилмаган.

Шундан сўнг агентлик томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, 3 сентябрь куни бола қайта кўрикдан ўтказилган. Тиббий ҳужжатлар ва унинг объектив ҳолати қайта баҳоланиши натижасида аввалги хулоса тикланган.

Юнусовнинг видеомурожаатида айтилган поликлиника шифокори томонидан 300 доллар талаб қилингани ҳақидаги ҳолат ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда. Ҳозирча пул талаб қилингани ҳақидаги маълумот актёрнинг баёнотига асосланган.

Ҳолат юзасидан Сергели туманлараро тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига нисбатан ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилган.

Шунингдек, фуқаролар ногиронлик бўйича чиқарилган хулосадан норози бўлган тақдирда, бир ой ичида вилоят ва шаҳар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига, беш кун ичида эса Республика тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

Билдрилишича, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Ногиронлик белгилаш" (ENB) электрон тизимларини 2026 йил якунига қадар интеграция қилиш режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...