Загрузка
Загрузка
UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси тўққиз ойда қарийб 47 фоизга камайди
Иқтисод

UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси тўққиз ойда қарийб 47 фоизга камайди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида UzAuto Motors нинг соф фойдаси 1,87 триллион сўмни ташкил этди. Компаниянинг молиявий ҳисоботига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос давридаги 3,52 триллион сўмга нисбатан 1,65 триллион сўмга ёки 46,9 фоизга камайган.

Ҳисобот даврида автомобил ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ва хизматларни сотишдан олган тушуми 13,2 фоизга қисқариб, 30,12 триллион сўмни ташкил этган (2025 йилнинг мос даврида 34,71 триллион сўм бўлган).

Сотилган маҳсулотлар таннархи 27,17 триллион сўмгача қисқариши оқибатида ялпи фойда 4,1 триллион сўмдан 2,94 триллион сўмгача тушган.

Шунингдек, компаниянинг операцион фаолиятдан олган фойдаси 56,2 фоизга қисқариб, 1,3 триллион сўмни ташкил этган бўлса, солиқ тўлангунга қадар олинган фойда 2,15 триллион сўмгача камайган.

Салбий молиявий динамикага сотиш харажатларининг 14,3 фоизга ошиб 1,17 триллион сўмга етиши ҳамда валюта курслари фарқидан олинган фойданинг 726,3 миллиард сўмдан 173,9 миллиард сўмгача кескин пасайиши таъсир кўрсатган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, компаниянинг товар-моддий захиралари 2026 йил бошидаги 11,7 триллион сўмдан сентябрь охирида 17,57 триллион сўмга етган.

Мавжуд пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари эса 1,33 триллион сўмдан 257,2 миллиард сўмгача қисқарган.

2025 йилнинг биринчи ярмида ҳам UzAuto Motors фойдаси сезиларли даражада камайганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...