Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда беш нафар ОТМ ректори ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Расмийлар жавоб берди
Жамият

Ўзбекистонда беш нафар ОТМ ректори ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Расмийлар жавоб берди

87
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда беш нафар олий таълим муассасаси ректори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллар институти раҳбари Холиқов ҳам борлиги айтилган. Мазкур хабарлар юзасидан Batafsil.uz мухбирига вазирлик ва университет раҳбарияти муносабат билдирди.

Тарқалган хабарларда фан ва таълим вазири Турдимов беш нафар ректорни лавозимидан озод этгани айтилган. Шунингдек, Жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасиновнинг ишдан олинишига "Хавфсиз талаба" иловаси атрофидаги можаро сабаб бўлгани таъкидланган.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда талабаларга мазкур иловани ўрнатиш мажбурий қилингани, айримлари дастурни ўрнатмагани учун дарсларга киритилмагани ҳақида даъволар тарқалган. Ушбу ҳолат ортидан аввалроқ таржима факультети декани ҳам лавозимидан озод этилгани билдирилган.

Batafsil.uz мухбири ҳолат юзасидан Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари Манучеҳр Мирзаев билан боғланди. У беш нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарни рад этди.

Ўз навбатида, Жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ҳам ишдан бўшатилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. У "Менга бўшатиш ҳақида топшириқ бўлмади", дея муносабат билдирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...