Загрузка
Загрузка
БАА университетларида аёлларга ниқоб тақиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди
Дунё

БАА университетларида аёлларга ниқоб тақиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди

20
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Бирлашган Араб Амирликларида айрим университетларда ниқоб таққан талаба қизларнинг дарсларга киритилмаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ота-оналар ва фойдаланувчиларнинг айтишича, баъзи талабалар университетга киришда тўсиқларга дуч келган, айримлари эса норозилик сифатида ўқишни тарк этган.

Хабар беришилича, чоршанба куни университетларда ниқоб тақиш тақиқланган ва бу талабга риоя қилмаган қизларнинг ўқув муассасаларига киритилмаган. Шунингдек, айрим талабалар бунга норозилик билдириб, ҳужжатларини қайтариб олган ва уйда қолишни танлаган. Тақиқ ўқув йили бошланганидан кейин жорий этилган.

Хабарларда яна айтилишича, бир қиз Зоид университетига чақирилиб, ниқоб таққан талабаларга университетга киришга рухсат берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. Аёл бундай талаб консерватив оилалар учун қийинчилик туғдиришини таъкидлаб, қарорни қайта кўриб чиқишга чақирган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ҳам БАА университетида ниқоб тақиш тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, бундай чекловни тасдиқловчи расмий ҳужжатларни эълон қилишни талаб қилган.

Улар мусулмон аёлларнинг кийинишига бундай аралашув бағрикенглик ва эркинлик ҳақидаги қарашларга зид. У мусулмон аёлларнинг ҳижоб ва камтарона кийинишига тўсқинлик қилувчи қарорларни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

Ҳозирча Зоид университети, БАА университети ва Олий таълим вазирлиги тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Олдинроқ ​Францияда бўлажак президентлик сайловлари арафасида мусулмон аёлларнинг жамоат жойларида ҳижоб ўрашини тўлиқ тақиқлаш бўйича ўттиз йиллик сиёсий мунозаралар яна авж олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...