Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон апрелда 1 тонна олтин сотди, аммо йирик харидорлар қаторида қолмоқда
Иқтисод

Ўзбекистон апрелда 1 тонна олтин сотди, аммо йирик харидорлар қаторида қолмоқда

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил апрель ойида 1 тонна олтин сотган бўлса-да, йил бошидан буёнги ҳисобда соф харидор мақомини сақлаб қолмоқда.

Жаҳон Олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки ойларида жами 24 тонна олтин харид қилиб, бу кўрсаткич бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда 45 тонна олтин харид қилган Польша турибди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг олтин захиралари тахминан 414 тоннани ташкил этади. Бу мамлакат халқаро захираларининг қарийб 88 фоизига тенг.

Ҳисоботга кўра, 2026 йил апрелида жаҳон марказий банклари жами 17 тонна олтин сотиб олган. Ой давомида Польша 14 тонна, Хитой эса 8 тонна олтин харид қилган. Хитой кетма-кет 18 ойдан буён олтин захираларини ошириб келмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, сўнгги йилларда Шарқий Европа ва Осиё давлатлари марказий банклари томонидан олтин харидлари юқори суръатларда давом этмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон марказий банклари захираларида олтин улуши илк бор АҚШ давлат облигацияларини ортда қолдириб, энг йирик резерв активга айланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...