Ўзбекистон ва Украина “Тошкент-Харковь” темир йўл йўналишини қайта тиклашни режалаштирмоқдалар
Иқтисод

Ўзбекистон ва Украина “Тошкент-Харковь” темир йўл йўналишини қайта тиклашни режалаштирмоқдалар

1833

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ташқи инвестиция ва савдо вазирлиги берган  маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистон ва Украина “Тошкент-Харковь-Тошкент” темир йўл йўналишини қайта тиклашни режалаштирмоқдалар. 

Бу ҳақида Киевда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми  натижалари  бўйича маълум қилинган.

"Тадбир икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш ва истиқболли қўшма инвестиция лойиҳалари ва ўзаро манфаатли савдо битимларини ишлаб чиқиш орқали уни фаоллаштириш имкониятларини ўрганиш имконини берди. Мазкур масалалар доирасида  тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш ва ўзаро ҳамкорлик соҳаси, қолаверса ветеринария-санитария талаблари ва ўсимликлар карантини бўйича мувофиқлаштиришни ҳал қилишга қаратилган келишувларга эришилди", - дейилган вазирлик берган баёнотда.

 Ташриф  давомида жорий йилнинг баҳорида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда бўладиган навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ масалалар ҳам ишлаб чиқилган. Бўлажак тадбирнинг  кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Совет Иттифоқи даврида  қатнаган  “Тошкент-Харковь-Тошкент” йўловчи поезди 2014 йил ўрталарида “Тошкент-Саратов-Тошкент” йўналишигача қисқартирилиб, 2014 йил октябрида бутунлай бекор қилинган.

Айни пайтда томонлар Украина ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига 7 маротаба мунтазам парвозларни тиклаш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+