Загрузка
Загрузка
Халқаро жўнатмаларни онлайн расмийлаштиришда аёллар етакчи
Ҳодисалар

Халқаро жўнатмаларни онлайн расмийлаштиришда аёллар етакчи

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Халқаро курьерлик жўнатмалари тўғрисидаги хабарномаларни онлайн тасдиқлаш ёки рад этиш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) энг оммабоп электрон хизматлардан бирига айланган. Рақамли ҳукуматни ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар ушбу манзил орқали 109 мингдан зиёд мурожаат масофадан туриб расмийлаштирилган.

Статистик таҳлилларга кўра, мазкур хизматдан фойдаланишда хотин-қизлар эркакларга нисбатан юқори фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг 60 443 таси (55,2 фоизи) аёллар, 49 056 таси (44,8 фоизи) эса эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Рақамли хизматлардан фойдаланишда аёллар кўрсаткичи эркакларникидан 11 387 тага кўп бўлиб, бу фуқароларнинг электрон давлат хизматларига бўлган ишончи ва кўникмаси ортиб бораётганини кўрсатади.

Янги тизим шарофати билан хориждан жўнатма кутаётган фуқаролар учун бюрократик тўсиқлар тўлиқ олиб ташланган. Эндиликда курьерлик ташкилотларига ёки божхона идораларига шахсан бориш ҳамда қоғоз шаклидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилмайди. Барча жараёнлар my.gov.uz портали орқали автоматик ва тезкор тарзда амалга оширилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...