Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда тўрт турдаги саратонни эрта аниқлашга йилига 700 миллиард сўм ажратилади
Жамият

Ўзбекистонда тўрт турдаги саратонни эрта аниқлашга йилига 700 миллиард сўм ажратилади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, текширувлар Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Дастур учун йилига 700 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланган.

Шунингдек, қандли диабет, сил, юрак-қон томир касалликлари, аёллардаги ўсмалар ҳамда болалардаги онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш дастурлари давом эттирилади.

Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури ҳам кенгайтирилади. Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилган дастур натижасида беш ойда ушбу касалликлардан эрта ўлим 15 фоизга камайган. Касаллик бошланганидан кейинги "олтин соат"да кўрсатилган тиббий ёрдам 855 нафар инсонни эрта ўлим ва ногиронлик асоратларидан сақлаб қолишга ёрдам берган.

Келаси йили инфаркт ва инсультга қарши дастур учун 280 миллиард сўм ажратилиб, у барча туман ва шаҳарларда амалга оширилади.

Аҳолига кафолатланган тиббий хизматлар пакети ҳам кенгайтирилади. Келаси йил бепул бериладиган дори воситалари тури 73 тага, тиббий текширувлар тури эса 36 тага етказилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши айтилиб, бир гуруҳ шифокорлар орденлар билан тақдирланганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...