Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси қимматлашди. Айрим ҳудудларда бензин нархи 758 сўмга ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси қимматлашди. Айрим ҳудудларда бензин нархи 758 сўмга ошди

3
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда 11–18 ноябрь кунлари автомобиль ёқилғисининг чакана нархлари сезиларли даражада кўтарилди. Ҳафта давомида айрим ҳудудларда АИ-91 бензини литри 758 сўмга, АИ-92 бензини 648 сўмга, пропан 368 сўмга ва метан 451 сўмга қимматлашган. Мамлакат бўйича ўртача ўсиш эса айрим турдаги ёқилғиларда анча паст бўлган.

Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёқилғи нархлари мониторинги маълумотларига таяниб хабар берди.

Бензиннинг қайси тури қанча қимматлашди?

11–18 ноябрь кунлари республика бўйича АИ-91 бензинининг ўртача чакана нархи 198 сўмга ошиб, бир литри 12 155 сўмни ташкил этди. АИ-92 бензини 92 сўмга қимматлашиб, 12 179 сўмга, АИ-95 эса 74 сўмга ошиб, 17 133 сўмга етган.

Автомобиль гази нархларида ҳам ўсиш кузатилган. Пропаннинг ўртача нархи 26 сўмга ошиб, литри 7 946 сўмни ташкил этган. Метан эса 11 сўмга қимматлашиб, бир куб метри 5 516 сўмга етган.

Айрим ҳудудларда нархлар кескин ошган

Мониторинг натижалари ёқилғи нархлари ўсиши ҳудудлар кесимида бир хил бўлмаганини кўрсатмоқда. Хусусан, Хоразм вилоятининг Урганч туманида АИ-91 бензини бир ҳафтада 758 сўмга қимматлашган. Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида эса АИ-92 бензини нархи 648 сўмга ошган.

Бошқа ёқилғи турларида ҳам сезиларли ўзгаришлар қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қоровулбозор туманида пропан нархи 368 сўмга, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида метан нархи 451 сўмга кўтарилган.

Отабек Бакировнинг кузатувларига кўра, ёқилғи нархларининг энг сезиларли ўсиши мамлакатнинг шимолий, жанубий ва шарқий ҳудудларига тўғри келган. Унинг таъкидлашича, ўтган йили метан таъминотидаги узилишлардан ҳам айнан шу ҳудудлар бошқаларга нисбатан кўпроқ зарар кўрган.

Биржа нархлари ҳам кўтарилмоқда

Чакана бозордаги қимматлашув билан бирга биржа савдоларида бензин нархи ҳам ўсишда давом этмоқда. Ўтган жума куни бир тонна бензиннинг ўртача нархи 15,4 миллион сўмга етган. Бу ноябрь ойи бошидан бери 12 фоизлик ўсишни англатади.

Отабек Бакировнинг қайд этишича, биржадаги нархлар ошишининг чакана бозорга таъсири келгуси ҳафта якунлари бўйича яққолроқ кўринади. Бунинг сабаби — чакана нархлар мониторинги маълумотлари тахминан беш кун кечикиб эълон қилинишидир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...