Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар инфляциядан тезроқ ошади. Ушбу чора Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги фискал стратегияда белгиланган.
Ҳужжатда қайд этилишича, аҳолининг реал даромадларини ошириш давлатнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда. 2022 йилдан бошлаб тўловлар инфляциядан юқори даражада индексация қилинмоқда ва бу ёндашув сақланиб қолаверади. Масалан, жорий йилда инфляция 8 фоиз бўлиши, иш ҳақи ўртача 10 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, стратегияда бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақини ҳар 1 фоизга ошириш бюджетга 1,67 триллион сўм, пенсиялар учун 861 миллиард сўм, нафақа олувчилар сони 10 фоизга кўпайса, харажатлар қарийб 1,6 триллион сўмга ошиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда август ойидан бошлаб маошлар оширилади.

Изоҳлар мавжуд емас