Загрузка
Загрузка
Намангандаги 5 ёшли зўрланган қизча иши: масъулиятсиз ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди
Ҳодисалар

Намангандаги 5 ёшли зўрланган қизча иши: масъулиятсиз ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган кўнгилсиз ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи гуруҳ тузди. Ҳодисага алоқадор ва хизмат вазифасига масъулиятсиз ёндашган ходимлар фаолияти ўрганилмоқда. 

Вазирлик маълум қилишича, воқеага дахлдор деб гумон қилинган таълим ташкилоти ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. 

Ишчи гуруҳ ҳодисани атрофлича ўрганиб, масъулларнинг лавозимига лойиқлигини ҳам кўриб чиқади. Текширув натижасига кўра, айбдор ходимлар ва мансабдор шахсларга нисбатан ваколат доирасида тегишли чоралар кўрилиши билдирилди. 

Шунингдек, бундай ҳолатларнинг бошқа боғчаларда такрорланишининг олдини олиш мақсадида вазирликнинг махсус ишчи гуруҳлари мамлакатдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини текширмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан юборилган маълумотларга кўра, қизчага нисбатан жинсий зўравонлик бир марта эмас, мунтазам содир этилиб келинганлиги айтилганди.

Шунингдек, Омбудсман мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини кузатиб бораётганини маълум қилганди.

Ҳозирда ​Учқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (номoмусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...