Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига Илҳом Идиров раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Тегишли қарор Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган.
Илҳом Идиров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ ва Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига раҳбарлик қилган.
Шунингдек, у ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати марказий аппаратида бир қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Илҳом Идиров ушбу лавозимда Муҳаммад Адиловнинг ўрнини эгаллаган.
Шунингдек, кеча Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Бу ҳақдаги маълумотни Batafsil.uz таҳририятига ИИВ матбуот хизмати тасдиқлаган эди.

Изоҳлар мавжуд емас