Загрузка
Загрузка
Каспийда ҳалок бўлган 14 ҳарбийдан бири Қорақалпоғистонда туғилган
Дунё

Каспийда ҳалок бўлган 14 ҳарбийдан бири Қорақалпоғистонда туғилган

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистонда Каспий денгизида ўтказилган ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида ҳалок бўлган 14 ҳарбий хизматчи орасида Қорақалпоғистонда туғилган 20 ёшли матрос ҳам бўлган. Бу маълумот Қозоғистон Мудофаа вазирлиги эълон қилган ҳалок бўлганлар рўйхатида келтирилган. 

Гап Алмас Жусипулы Кобенов ҳақида кетмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, у Ўзбекистонда, Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У Мангистау вилояти Мўнайли туманидаги Баянди-3 қишлоғида яшаган. 

Алмас Кобеновнинг таржимаи ҳол ва шахсий ҳаётига оид қўшимча маълумотлар ҳозирча очиқ манбаларда мавжуд эмас. 

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Мангистау вилоятидаги ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши оқибатида 17 нафар ҳарбий хизматчи очиқ денгизга оқиб кетган. Улардан уч нафари қутқарилган. Қидирув-қутқарув ишлари 25 сентябрга қадар давом этган ва сўнгги 2 ҳарбийнинг жасади ҳам топилган. Натижада ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил этган. 

25 сентябрь куни Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига умуммиллий мотам куни эълон қилинган. 

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов хизматга бепарво муносабатда бўлиш оғир оқибатларга олиб келгани ҳамда кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ моддалар бўйича олиб борилмоқда. 

Тергов доирасида ҳарбий машғулотларни ташкил этишда қабул қилинган қарорлар, хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, об-ҳаво шароитларининг ҳисобга олингани, катернинг техник ҳолати ва масъул мансабдорларнинг ҳаракатлари ўрганилмоқда. 

Иш бўйича Қозоғистон Қуролли Кучларининг юқори ва катта қўмондонлик таркибидаги беш нафар мансабдор ушланган. Улар орасида Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони штаби бошлиғи — биринчи ўринбосари, икки ҳарбий қисм командири, денгиз пиёдалари ротаси командири ва катер командири бор. Улар гумонланувчи мақомида бўлиб, Оқтовдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...