Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитени вагон парки 14 та замонавий ҳаракат таркиби — жами 56 та янги вагон билан тўлдирилди. Метрополитен маъмурияти маълум қилишича, режадаги барча янги вагонлар ўқув йили бошлангунига қадар паркка олиб келинган.
2026 йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракат таркибини харид қилиш режалаштирилган эди. Янги поездларнинг олиб келиниши натижасида вагон парки қарийб 70 фоизга янгиланган.
Ҳозирда янги ҳаракат таркиблари метрополитеннинг тўртта йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Бу, айниқса, тирбанд вақтларда поездлар оралиғининг қисқаришига имкон берган.
Тиғиз вақтларда поездлар ҳаракати оралиғи:
-
Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқа;
-
Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқа;
-
Юнусобод йўналишида — 4 дақиқа;
-
Ер усти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқани ташкил этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас