Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартиби тасдиқланди
Иқтисод

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Адлия вазирлиги Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди. Янги тартибга кўра, Ўзбекистонда исломий банклар ташкил этиш ва амалдаги банкларда "исломий дарча"лар очишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди. 

Ҳужжатга мувофиқ,  "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"и қонун асосида исломий банк фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Исломий банклар ва "исломий дарча"ларни ташкил этишда Исломий молия кенгаши аъзоларини Марказий банк билан келишиш, исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходимга эга бўлиш ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати мавжуд бўлиши каби талаблар белгиланган. 

Шунингдек, Исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши, уларнинг маълумоти ва иш тажрибасига доир талабларга жавоб бериши лозим. 2027 йил 1 июлдан бошлаб кенгашнинг барча аъзолари AAOIFI ташкилоти сертификатларидан бирига эга бўлиши шарт. 

Бундан ташқари, исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходим банк ёки молия тизимида камида 7 йиллик иш тажрибасига, тегишли олий маълумотга ва AAOIFI сертификатига эга бўлиши керак. Янги тартиб билан Марказий банк билан келишилган раҳбар ходим иш бошлагани ҳақида 5 иш куни ичида ёзма равишда хабар бериш талаби ҳам бекор қилинган. 

Олдинроқ Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда исломий молия хизматларини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш мақсадида янги тартибни ишлаб чиққанди. Тегишли қарор лойиҳаси исломий банк фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, хизмат кўрсатувчи муассасаларга нисбатан талабларни белгилаш ҳамда назорат тизимини шакллантиришни назарда тутади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...