Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўтказилган таҳлилларга кўра, сўнгги даврда тадбиркорлик субъектларида ўтказилган 104 мингдан ортиқ текширувнинг 60 фоизида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолати аниқланмаган. Текширувларнинг аксарияти тадбиркорлар атиги 24 соат олдин огоҳлантирилган ҳолда ўтказилган бўлиб, энг юқори кўрсаткич солиқ ва санитария-эпидемиология хизмати органларида қайд этилган.
Маълум қилинишича, асоссиз ёки тартиб бузилган ҳолда ўтказилган текширувлар бўйича қарийб 5 минг ҳолат аниқланиб, мансабдор шахслар ва назоратчиларнинг ўзига нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилган. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назорат жараёнлари тўлиқ рақамли тизимга ўтказилиши билдирилганди.
Шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида қарийб 2 минг тадбиркорлик субъектига уч йиллик имтиёзлар тақдим этилади.
Янги тартибга мувофиқ, тадбиркорларда юритиладиган қоғоз шаклидаги "Текширишларни рўйхатга олиш китоби" бекор қилинади. Унинг ўрнига ҳар бир бизнес субъектига индивидуал QR-код берилади ва назорат органларининг ҳар бир текшируви ушбу кодни сканерлаш орқали расмийлаштирилади.

Изоҳлар мавжуд емас