Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда тўрт турдаги исломий қиммат қоғозларни чиқаришга рухсат берилади
Иқтисод

Ўзбекистонда тўрт турдаги исломий қиммат қоғозларни чиқаришга рухсат берилади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда исломий молиялаштириш тамойилларига мос келадиган қимматли қоғозлар - сукукларни чиқариш учун ҳуқуқий асос яратиш режалаштирилмоқда. Қонун лойиҳаси воситанинг тўрт турини: шериклик, ижара, савдо ва агентлик турларини назарда тутади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги матбуот анжумани якунлари бўйича Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Олдиндан белгиланган фоизли оддий облигациялардан фарқли ўлароқ, сукук бўйича даромад муайян актив ёки тижорат операцияси билан боғлиқ бўлади. Маблағларни ислом молияси меъёрларига зид бўлган соҳаларга, жумладан, алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш ёки қимор бизнесига йўналтириш мумкин эмас.

Қоғозларни лойиҳа ташаббускори томонидан ташкил этилган махсус молиявий компания – SPV чиқаради. У ажратилган активларни сотиб олади, улардан тушган маблағлар инвесторлар олдидаги мажбуриятларни бажаришга йўналтирилади. Бундай мол-мулк компаниянинг ўз капиталидан алоҳида ҳисобга олинади, бу эса эмиссия ташаббускори билан молиявий муаммолар юзага келганда сукук эгаларини ҳимоя қилиши керак.

Актив, даромад манбаи ва бутун битимнинг исломий молиялаштириш тамойилларига мувофиқлигини шариат кенгаши тасдиқлаши керак бўлади. Эмиссия шартларига риоя этилишини ва инвесторлар манфаатларининг ҳимоя қилинишини сукук эгаларининг вакили назорат қилади.

Қонун лойиҳаси нафақат корпоратив, балки давлат сукукларини ҳам чиқариш имкониятини ҳам назарда тутади. Ўзбекистон номидан уларни Марказий банк ёки президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тегишли ваколат берилган бошқа давлат органи жойлаштириши мумкин.

Янги восита учун солиқ имтиёзларини ҳам белгилаш таклиф этилмоқда. Сукук бўйича даромадлар 2038 йилгача жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилиниши режалаштирилган. Чиқариш ташаббускори ва махсус молия компанияси ўртасидаги операциялар учун ҳам имтиёзлар назарда тутилган. Ҳужжат Қонунчилик палатасида биринчи ўқишдан ўтказилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда экологик ва барқарор лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган "яшил сукуклар"ни чиқариш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани тайёрлаш ишлари якунланаётгани хабар қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...