Загрузка
Загрузка
Фарғонада ноқонуний "Умра" тадбирини ташкил этган туроператор жаримага тортилди
Ҳодисалар

Фарғонада ноқонуний "Умра" тадбирини ташкил этган туроператор жаримага тортилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширувда Фарғона вилояти Риштон шаҳрида фаолият юритувчи "RISHTON PARVOZ TRANS" турфирмаси лицензиясиз "Умра" тадбирини ташкил этгани аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан турфирмага нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилди.

​Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (82,4 млн сўм) миқдорида жарима солиниши белгиланган. Қўмита фуқароларни турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун фақат ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишга чақирган.

Аввалроқ Наманган шаҳрида Maryam Travel компанияси раҳбари тўрт нафар фуқарони ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 6000 долларни олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...