Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган, Андижон вилоятида истиқомат қилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улардан бири — 38 ёшли фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик ишлатганликда, иккинчиси — 41 ёшли фуқаро эса Тошкент шаҳрида қотиллик содир этганликда гумонланиб қидирувда бўлган.
Хабарда келтирилишича,оператив тадбирлар давомида қўлга олинган ҳар икки шахс Ўш шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда уларни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топшириш (экстрадиция қилиш) масаласи кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Интерполнинг Тошкент ва Варшава шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахс Польша Республикасидан экстрадиция қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас