Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда C гепатитига қарши арзон дорилар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда C гепатитига қарши арзон дорилар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Қоҳирада Ўзбекистонда C гепатитига қарши дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва технологиялар трансфери масалалари муҳокама қилинди. Бунинг учун Мисрнинг «эPHARCO Corporation фармацевтика корпорациясини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Учрашувда корпорациянинг Gratisovir ва Ravidasvir каби вирусга қарши препаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, Мисрда ушбу дорилардан фойдаланиш натижасида C гепатитига қарши даволаш курси қиймати бир неча ўн минг доллардан 100 долларгача туширилган. Даволашдан сўнг соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этган.

PHARCO Corporation айни вақтда Ўзбекистондаги айрим хусусий фармацевтика компаниялари билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

Томонлар кейинги босқичда Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, маҳаллий фармацевтика компаниялари ва PHARCO Corporation иштирокида онлайн музокаралар ўтказишга келишган. Мисрлик мутахассислар музокараларни давом эттириш учун Ўзбекистонга делегация юборишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун белгиланган янги чекланган нархлар тўлиқ кучга кирганди. Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мувофиқ, қарийб 2,5 минг турдаги рецептли дориларнинг нархлари қайта кўриб
чиқилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...