Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Осиё ва Тинч океани минтақасида рақамли савдо ҳамда трансчегаравий электрон тижоратнинг ривожланиши бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон (32,5 балл) иккинчи ўринни қайд этди. Минтақада энг юқори кўрсаткич Қозоғистонга (42,6 балл) тегишли бўлса, Қирғизистон (23,3 балл), Туркманистон (21,7 балл) ва Тожикистон (17,8 балл) кейинги ўринларни эгаллади.
Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Тожикистон электрон тижорат соҳасида алоҳида қонунчилик баъзасини яратган мамлакатлар сифатида эътироф этилган. Банк экспертлари минтақада электрон тижорат ривожига тўсқинлик қилаётган инфратузилма ва кўникмалар етишмовчилигини бартараф этиш учун рақамли тўловлар, "ягона ойна" ва қоғозсиз савдо тизимларини кенг жорий этишни тавсия қилмоқда.
Олдинроқ Марказий банк матбуот хизмати 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи талабга нисбатан тезроқ суръатларда ўсиши ҳақида хабар берганди.

Изоҳлар мавжуд емас